ЕР АЖРАТИЛГАН ЁШЛАР БИЛАН ТАКРОР УЧРАШУВ

Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича  яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида Юртбошимиз томонидан ёшлар тадбиркорлиги ва бандлигини янада кенг қўллаб-қувватлаш чоралари белгилаб берилганди.

Шу  мақсадда бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов биринчи сектор ҳудудидаги 28 нафар ёшлар билан такрор учрашиб, уларга  картошка, ловия, сабзи уруғлари, помидор, карам ниҳолларини тарқатишда бош-қош бўлди.

Ҳар бир йигит-қизга ердан унумли фойдаланиш, даромад олиш учун самарали меҳнат қилиш юзасидан тавсиялар берди.

Туман бўйича “Ёшлар дафтари”га киритилган ва деҳқончилик қилиш учун ер билан таъминланган 100 нафар ёшларга 8825 килограмм картошка, 32 килограмм сабзи, 14 килограмм пиёз, 20 килограмм ловия уруғи тарқатилди.

Бундан ташқари, 113000 дона помидор, 10500 та бақлажон, 2000 дона булғор қалампир, 1000 дона карам ниҳоллари берилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM