Нарпай туманига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Жамол Носиров ташриф буюрди.
Вазир ўринбосари вилоят ҳокимлиги маданият бошқармаси бошлиғи Хўжақул Муҳаммадиев ҳамроҳлигида 1-сон маданият маркази биносининг бугунги ҳолатини ўрганди.
Сўнг улар туман ҳокими Шерзод Раҳмонов билан учрашиб, маданият марказини қайта қуришга келишиб олдилар. Бу хушхабар “15 апрель - Маданият ва санъат ходимлари куни” арафасида маданият бўлими ходимлари учун байрам совғаси бўлди десак янглишмаймиз.