ЙЎЛ АТРОФИ ОБОДОНЛАШТИРИЛМОҚДА

Туман ҳокими, сектор ва тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳаллалар раислари махсус автобусда М-37 йўлининг туманимиздан кесиб ўтган қисми ҳамда “Оқтош-Мирбозор” йўналишида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирдилар.

Таъкидлаш лозимки, ушбу йўналишдаги кўчалар атрофидаги хонадонлар, ошхона, дўкон, шу каби ишлаб чиқариш объектларини замонавий кўринишда таъмирлаш таклифи аҳоли ва тадбиркорлар томонидан маъқулланган. Айни дамда эса бу борада амалга оширилган ишлар атрофлича ўрганилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM