Давра суҳбати

БОЛА ЎЗИ КЎНИККАН МУҲИТДА ЎҚИСИН

Туман ҳокимлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясининг ташаббуси билан туман ҳокими, прокурор ва ички ишлар бўлими бошлиғи иштирокида “Кўкота” маҳалласининг фаол фуқаролари ўртасида учрашув ўтказилди. 

Давра суҳбати тарзида уюштирилган учрашувда  вояга етмаган ёшларни назоратсиз қолдирмаслик, айниқса, хорижий давлатларга чиқиб кетишига йўл қўймасдик борасида сўз юритилди. 

 “Кўкота” жоме масжиди имом-хатиби ва сўзга чиққан бир қатор фаоллар мамлакатимизда мажбурий таълим жорий этилгани, бошланғич таълимни юртимизда олган боланинг ўқишини бошқа муҳитда давом эттириши осон кечмаслиги, қолаверса, жонажон ўлкамизда диний ҳамда дунёвий билим олиш учун кенг имкониятлар яратилгани ҳақида тўхталдилар.

Бу айни ҳақиқат. “Кечув пайтида отлар алмаштирилмайди”, деганларидек,  мактаб ёшидаги ўғил-қизларни ўзлари кўниккан муҳитдан ташқарига чиқишлари кечув вақтида юкни у отдан бошқасига кўчирмоқчи бўлиб, сувга тушириб қўйишдек гап.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM