ОТА-ОНАЛАР ЭЪТИБОРЛИ БЎЛСИН

Туман санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимидан  олинган маълумотларга кўра, кейинги пайтларда болалар ўртасида ичак гельминтози(гижжа касаллиги) кўпайиб бормоқда. Шу боис  жорий  йилнинг 19-24 апрель кунлари туманимизда 2-10 ёшдаги болаларнинг соғлигини яхшилаш мақсадида МТТ, оилавий боғчалар ва мактаблар, маҳаллалардаги уюшмаган болалар учун “Мебендазол” 500 мг дори воситасини тарқатиш орқали оммавий дегельминтизациянинг 1-тур тадбири ўтказилади.

Ҳозирда туман СЭО ва ЖСБ паразитология бўлими ва лаборатория ходимлари томонидан дегельминтизация (гижжага қарши даволаш) кунларини юкори даражада ўтказиш мақсадида тиббиёт ҳамда таълим муассасаси ходимлари жалб этилган ҳолда болалар рўйхатлари шакллантирилмоқда.

“Мебендазол” 500 мг дори воситаси бепул таркатилади 

Шу ўринда ота-оналар бунга жуда эътиборли бўлишларини истардик. Бепул бериладиган дори ёрдамида фарзандингиз гижжа касаллиги хавфидан қутулади.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM