Ҳисобот йиғилиши

ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси “Vetеran” жангчи фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси туман бўлинмасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни бирлашманинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Эркин Мавлонов олиб борди. 

Дастлаб, Э. Мавлонов мамлакатимизда Афғон уруши иштирокчиларига қаратилаётган эътибор, уларга яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Сўнг ўтган йиллар давомида бўлинмада амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.

Иштирокчилар кун тартибига киритилган асосий масала – бўлинма раислигига номзодни тасдиқлаб олдилар.  Собиқ жангчилир бир овоздан қуролдош ҳамроҳлари Фахриддин Абдуллаевни бирлашманинг туман бўлинмаси раиси этиб сайлашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM