ТАДБИРКОРЛАРГА МАЪҚУЛ БЎЛГАН ТАКЛИФ

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари “Оқтош – Мирбозор” йўли атрофида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашдилар. 

Учрашувда йўл ёқасида жойлашган тадбиркорларга қарашли бинолар – дўкон, ошхона ва ишлаб чиқариш объектларини замонавий услубда таъмирлаш борасида сўз борди.

Ишбилармонларга  ўзларига тегишли биноларни замонавий архитектура талаблари даражасида барпо этиш таклифлари берилди.  Тадбиркорлар ушбу  таклифни маъқулладилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM