БОЛАЛАР МАЙДОНЧАЛАРИ ҚУРИЛАДИ

“Исломобод” ва “Зирабулоқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйлардаги шароитлар ўрганилди. 

Туман ҳокими ва тегишли мутасаддилар айрим уйлардаги канализация тизимини таъмирлаш, носозликларни бартараф қилиш, ҳудудда болалар майдончалари барпо этиш, ободонлаштириш борасида келишиб олдилар.

Шу каби хонадонларга кириб, аҳолининг яшаш тарзи билан ҳам танишилди. Айрим оила вакилларига рўзғор учун керакли анжомлар совға сифатида топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM