АЁЛЛАР ВА ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

"Равот-олчин" маҳалласида яшовчи ёшлар ва хотин-қизлар билан туман прокурори – иккинчи сектор раҳбари Камолиддин Жавдановнинг учрашуви бўлиб ўтди. Масъул ташкилот раҳбарлари  иштирокида ўтказилган учрашувда сектор раҳбари  ёшлар ва аёлларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида тўхталди.  

Деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истаги бор фуқароларга ер ажратилиши юзасидан тушунча берилди.

Шунингдек, иштирокчи ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммолари тингланди.

Учрашув давомида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилган  бўлса,  баъзи масалалар масъул ходимлар томонидан назоратга олинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM