ПЕДАГОГЛАР БИЛАН ОЧИҚ СУҲБАТ

Режага асосан, жума – ижтимоий соҳа билан ишлаш куни этиб белгиланган. Шу боис туман ҳокими 24-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва фан олимпиадаларида муносиб ўрин эгаллаган ўқувчилар билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган суҳбат чоғида таълимни ривожлантиришда яна қандай йўл тутиш, нималарга кўпроқ эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида таклифлар билдирилди.

Учрашув сўнггида фаол ўқитувчи ҳамда фан олимпиадаларида фахрли ўринни қўлга киритган ўқувчиларга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM