“ДАМХЎЖА” СУВИДАН БАҲРАМАНД БЎЛЯПМИЗ

“Самарқанд сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти Нарпай туман филиали томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида сезиларди даражада иш олиб борилмоқда. 
Маълумки, ер ости сувлари йилдан-йилга сифати пасайиб, ичишга яроқсиз бўлиб қоляпти. Шу боис “Дамхўжа” сувини халққа етказиб бериш муаммонинг асосий ечимидир. 
Ўтган йили  Инвестиция дастури орқали давлат маблағлари ҳисобидан 35 километр ичимлик суви тармоғи тортилиши режалаштирилган бўлиб, амалда аҳоли ва ҳомийларнинг ташаббуси билан қўшимча 20 километр ичимлик суви тармоғи тортилди. 
Масалан, “Дедан”, “Қозикент”, “Нўғай”, “Дўстлик”, “Наврўз”, “Кўкота” маҳаллаларига ичимлик суви тармоғи тортилиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга эришилган. Бундан ташқари, “Равот-олчин” маҳалласининг “Қоракўл”, “Ўзбеккенти” маҳалласининг “Оҳакчи”,  “Ҳақиқат” маҳалласининг “Арабхона”, “Беклар” маҳалласининг “Беклар” қишлоқлари аҳли тоза ичимлик суви билан таъминланди.
Шу каби 2021 йил учун Инвестиция дастури асосида  “Қозиёқли” маҳалласининг “Қозиёқли”, “Бирлик” маҳалласининг Жалоер,  “Гулистон” , “Мушкент”, “Манғит” маҳаллаларига ҳам ичимлик суви тармоғи тортиш режалаштирилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM