ОҚТОШ ЧИРОЙ ОЧМОҚДА

Оқтош шаҳрида янги замонавий бинолар қад ростлаб, кун сайин чирой очмоқда  Масалан, “Orange mandarin” хусусий корхонаси  томонидан замонавий меҳмонхона ва умумий овқатланиш маркази ташкил этилиши режалаштирилган. 

Қиймати 3 миллиард 200 миллон сўмлик лойиҳа амалга оширилгач,  15 та янги иш ўрини яратилиши кўзда тутилмоқда.

Ташаббускор тадбиркор Шербек Тошиев хусусий мактабгача таълим ташкилоти ва омборхона бинолари қуриш ниятида 

Шу каби “Нарпай брокер” хусусий корхонаси томонидан эса  мебел, акфа дераза ва эшик ромлари ҳамда блок ғишт ишлаб чиқариш цехи барпо этилди. Хусусий корхона 10 нафар фуқарони иш билан таъминлади.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов тадбирокрлик субъектларида бўлиб, уларнинг муаммоларини ўрганди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM