ДАВРА СУҲБАТИ

13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган давра суҳбатида туман ҳокими фаол ўқитувчиларнинг таълимни ривожлантириш борасидаги  таклифларини ўрганди.

Ўқитувчилар устоз-шогирд анъанасини мустаҳкамлаш, ёш педагогларга доимий равишда йўл-йўриқ кўрсатиш лозимлиги, таълим жараёнида ўқувчиларга эркинлик бериш ва бир қатор аҳамиятли ишларни йўлга қўйишни таклиф этдилар.

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов  ҳам бир неча саволлар билан педагогларга мурожаат қилди. Яъни “Репететор керакми, йўқми?”, “Мактаб таълими репететор берадиган билимдан фарқ қиладими?” Моҳир ўқитувчилар бу борада ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Давра суҳбати сўнггида бир қатор ўқитувчилар туман ҳокимлигининг “Фахрий ёрлиғи” ва совғалари билан тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM