ДАСТУР ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИ

Туманимизнинг 2021-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш юзасидан Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг ўқитувчилари  ташриф буюрганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик. 

 Ташриф буюрган профессор-ўқитувчилар ҳар бир соҳа раҳбарлари билан бугунги кунга қадар қилинган ишлар ва келгусидаги режаларни тузиш юзасидан суҳбат олиб бордилар. Дастлабки режаларни тузиш ишлари бошланди.

Бу борада таклифлари бўлган тумандошларимиз  Нарпай тумани ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳушнуд Жумановга боғланишлари мумкин.

Мурожаат учун телефон: (+99899)867 45 15

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM