Нарпайда ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган яширин цех фаолиятига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ўтказилган ўрганишда, фуқаро М.Р. ва бошқалар ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, оҳак пишириш фаолияти билан  шуғуллангани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур корхона ҳудудий газ таъминоти корхонаси манфаатларига 119,8 млн сўм зарар етказган. Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ишлатилган табиий газ ҳудуддаги 313 та хонадонни 1 ой давомида узлуксиз газ билан таъминлашга етиши маълум бўлган.

Департамент ахборот хизматининг маълум (https://t.me/Department_uz/159) қилишича, мазкур ҳолат юзасидан М.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

KunuzSamarqand

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM