ҚУМ ЮКЛОВЧИ ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Нарпай туман инспекцияси назорат инспекторлари томонидан туманнинг ҳар бир ҳудудида ноқонуний фаолият оқибатлари тўғрисида тушунча бериб борилмоқда.

Шунга қарамай барибир ноқонуний фаолият юритувчи фуқаролар учраб турибди.
 
“Гулистон” маҳалласи ҳудудининг даштлик қисмида олиб борилган рейд кузатувлари давомида фуқаро А.У томонидан ўзига тегишли бўлган техника ёрдамида ноқонуний тарзда қум-шағал арашмаси ковлаб, юк машиналарига ортаётганлиги аниқланди. 

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 2 млн. 450 минг сўм миқдорида жарима қўлланилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM