НАРПАЙЛИК САНЪАТКОР ҒОЛИБ

Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтган “Мусиқали ринг” лойиҳасида каттақўрғонлик хонанда Бобур Раҳмонов билан туманимиз маданият бўлими вакили Шоҳруҳ Абдураззоқов беллашди.

Беллашув шартлари жуда қизиқ. Хонандалар ёйиб қўйилган чипталарни танлаб олишади ва унда белгиланган қўшиқни ижро этишади. Баҳсларга бой беллашувда Шоҳруҳ Абдураззоқов рақибига имконият қолдирмади.

Ғолиб санъаткоримиз Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ҳамда ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM