“ПУСКАРОН КЕЛАЖАК ТОНГИ”ДАН ЯНГИ ЛОЙИҲА

Нарпай туманидаги биринчи сектор ҳудудида жойлашган “Мустақиллик” маҳалласида “Пускарон келажак тонги” хусусий корхонаси фаолият юритмоқда. 

Корхона раҳбари Ғуломжон Бинаев томонидан лойиҳа қиймати 3,0 млрд. сўмлик қурилиш матириали “Пардозбоп пишиқ ғиштлар” ҳамда “Болалар учун трикотаж маҳсулотлари” ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Хитойдан 50 дона замонавий тикув машинкалари олиб келиб ўрнатилди.

Шунингдек, пардозбоп пишиқ ғиштлар ишлаб чиқариш ускунаси Россия Федерациясидан келтирилган. Бу ерда ишлаб чиқараётган маҳсулотларни экспортга чиқариш режалаштирилмоқда. Лойиҳа орқали 50 та янги иш ўрни яратилди. 

Бугун ушбу лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шерзод Раҳмонов иштирок  этди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM