ШОҲ ВА ШОИР

Бугун Нарпай туманидаги барча умумтаълим мактабларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган адабий кечалар уюштирилди. 
       
 Барчамизнинг онггимизда Бобур ўзбек адабиёти хазинасини ўлмас асарлар билан бойитган истеъдодли ижодкор, Ҳиндистон заминида Бобурийлар сулоласига асос солган моҳир саркарда ва адолатли шоҳ сифатида гавдаланади.  Тадбирларда ўқувчилар шоирнинг сиймосини яратишга уриндилар.  

Шу каби ўқувчилар томонидан Бобур ижодидан ўрин олган рубоий ва ғазаллар ўқилиб, унинг ҳаётига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM