ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АҲВОЛ ҚАНДАЙ?

Туман ҳокими таълим муассасалари фаолиятини доимий равишда ўрганиб бормоқда. Бу гал 18-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчилар билан дарс мавзуларига оид савол-жавоб ўтказди. Билимга чанқоқ, аълочи ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида китоб совға қилди.

Таъкидлаш лозимки, мактаб биносининг бугунги ҳолатидан кўнгил тўлмайди. Бинолар, синфхоналар таъмирталаб аҳволда. 

Илм маскани биносини таъмирлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, масъуллар билан бу борада маслаҳатлашиб олинди.

Шу каби туман ҳокими 44-умумтаълим мактабида бўлиб, педагогик Кенгашда иштирок этди. Дарс жараёнларини кўздан кечириб, ўқувчилар билан суҳбатлашди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM