“ҚОЗИЁҚЛИ”ДА ИШ ҚИЗҒИН

“Қозиёқли” маҳалласида тўрт кундирки, ободонлаштириш ишлари амалга ошириляпти. Эрта тонгдан сектор ва корхона, ташкилот раҳбарлари, маҳалла аҳли йиғилишиб, бугунги режалаштирилган ишлар юзасидан келишиб олдилар.

Режага кўра, ветеринария бўлими ходимлари уй ҳайвонларини юқумли касалликларга қарши эмлашаётган бўлса, фавқулодда вазиятлар бўлими вакиллари аҳоли хонадонларида ис газидан заҳарланиш, ёнғинларнинг олдини олиш борасида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Кўчаларга манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, чиқиндилар чиқариляпти.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM