“ВАФО ВА САДОҚАТ УЧУН”

Рустам Норбоев узоқ йиллар ҳарбий соҳада хизмат қилди. Ватан ҳимоясини муқаддас бурч, деб билиб, касбига садоқат билан ёндашган бу инсон айни пайтда истеъфода. Шунга қарамай тумандаги 55-умумтаълим мактабида чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш борасида ўқувчиларга сабоқ бермоқда.

Р.Норбоевнинг хизматлари инобатга олиниб, Ўзбекистон “VETERAN” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раиси имзоси ила “Вафо ва Садоқат учун” медали билан тақдирланди.

Бугун мактабнинг педагоглар жамоаси ҳамда ўқувчилари олдида унга ушбу медаль тантанали тарзда топширилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM