БУЮК МУТАФАККИРГА ЭҲТИРОМ

Буюк мутафаккир, туркий тил асосчиси Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Шоир бюстига дастлаб, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, сўнг галма-гал ташкилот, корхоналар томонидан гулчамбарлар қўйилди.

 Туман ҳокимлиги маданият бўлими ходимлари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан Навоий ғазаллари, рубоийлари, саҳна кўринишлари ҳамда гўзал куй-қўшиқлар ижро этилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM