Қабристонни ёқиб юборган шахсга чора кўрилди

6 феврал куни Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Нарпай туман инспекцияси томонидан ўтказилган рейд жараёнида туманнинг Оқ олтин маҳалласи ҳудудидаги «Қушмазор» қабристони фуқаро Н.Ф. томонидан ёқиб юборилгани аниқланган.

Қоидабузарга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, яъни 735 минг сўм миқдорида жарима солинган.

Шунингдек, маҳалла аҳли ўртасида қабристонлар ободлиги ҳудуднинг шаъни эканлиги тушунтирилган ва бу каби ишлар табиатга ҳам зиён етказиши таъкидланган. Маҳалла аҳлига бундай ишга қайта йўл қўймаслик айтилиб, огоҳлантириш берилган.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM