ДИҚҚАТ! ДИҚҚАТ!

Шу йил 8 февраль куни соат 11:00 да 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Самарқанд вилоят драма театри  актёрлари томонидан ажойиб спектакл намойиш этилади.

Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо қаламига мансуб “Самарқанд сайқали” тарихий драмаси буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган. 

Театр томошасига барча Нарпайликларни ва туманимиз меҳмонларини таклиф этамиз.
 
Театр томошалари бепул.
Туман ҳокимлиги маданият бўлими.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM