Самарқанд вилоятида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “Шахмат, шашка ойлиги” тадбирларининг вилоят финал босқичи якунланди.

Жорий йилнинг 28 январь куни Самарқанд олимпия заҳиралари коллежи фаоллар залида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спорт фестивали доирасида “Шахмат, шашка ойлиги” тадбирларининг вилоят финал босқичи ўтказилди. 

Мусобақа натижаларига кўра спортнинг шахмат тури бўйича эркаклар ўртасида қуйидаги натижалар қайд этилди.

1-ўринни Амирқулов Мурод (Нарпай тумани)
2-ўринни Ўсаров Музаффар (Ургут тумани) 
3- ўринни Қаюмов Содиқ (Пайариқ тумани) 

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур спорт мусобақасида халқаро гроссмейстерлар Таир Вахидов, Алексей Барсов ва Али Касимовлар иштирокида “Мастер-класс”лар ўтказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM