ТУМАН ҲОКИМИ КУБОГИ: Финал ва натижалар

Аввал хабар қилганимиздек, Нарпай туманидаги ташкилот, муассаса ходимлари ўртасида туман ҳокими кубоги учун мини футбол мусобақаси уюштирилган.

Бугун учрашувларнинг финал босқичи бўлиб ўтди. Финалда майдонга тушган туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда уюшмаган ёшлар жамоалари муросасиз баҳс олиб бордилар. Натижаларга кўра  туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими жамоаси ғалаба қозонди.

Демак, иккинчи ўрин уюшмаган ёшлар жамоасига насиб этган бўлса, фахрий футболчилар учинчи ўринга муносиб топилди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ғолиб жамоаларга кубок ва медаллар, фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғаларни топширишди. Шу каби “Энг яхши ҳужумчи”, “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи” номинациялари бўйича ҳам спортчилар тақдирландилар.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM