ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

  Халқ депутатлари Нарпай туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

   Сессияда биринчи масала – халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгаши котибияти мудирини ва котибият бош мутахассисларини тайинлаш ҳамда котибият фаолиятини ташкил этиш масалалари кўрилди. 
  Шундан сўнг “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай тумани бўлими бошлиғи Обид Алиев ҳамда  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодира Мухаммадиеваларнинг ҳисоботлари  тингланди.

  Сессия ишида шунингдек, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари Феруз Искандаровнинг тумандаги эҳтиёжманд оилалар рўйхати “темир дафтар” асосида камбағалликдан чиқариш бўйича қилинган ишлар тўғрисида, туман молия бўлими мудири Наврўз Туйиновнинг “2021 йил 1 январь ҳолатига ҳосил бўлган туман маҳаллий бюджетининг эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан тадбирларга ажратиладиган маблағлар тўғрисида”ги ҳисоботлари эшитилди.

  Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM