АВТОБУСЛАР САРОЙГА ҚАЙТГАН МАҲАЛ

Автобуслар рейсларни тугатиб, саройга қайтган маҳалда туман ҳокими аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш корхоналари раҳбарлари ва ҳайдовчилар билан учрашди.

Учрашувда йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш, йўловчилар билан хушмуомала бўлиш, уларга қулай шароит яратиш лозимлиги ҳақида сўз юритилди. Шу каби автобусларни техник созлигига эътибор қаратиш, ўриндиқлар қопламаларини таъмирлаш, салон ва юкхоналарнинг тозалигини сақлаш, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш юритиш юзасидан фикрлар билдирилди.

 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM