ТАЪМИРГА ТУШГАН МТТ ВА МАКТАБЛАР

Тумандаги 55, 56-умумтаълим мактаблари ҳамда 47, 62, 66-мактабгача таълим ташкилотлари инвестиция давлат дастури асосида таъмирланади.

Туман ҳокими тегишли масъул раҳбарлар билан ушбу илм даргоҳлари ва тарбия ўчоқларидаги ҳақиқий ҳолатни кўздан кечирди.

Ҳақиқатдан ҳам деворлари нураб, поллари чириб қолган мактабгача таълим муассасалари, 45 йил аввал тикланган мактаб биноларини қайта таъмирлаш зарур.

Демак, яқин фурсатда таъмирлаш, қайтадан тиклаш ишлари бошланади.

Янги ўқув йилини болажонлар янги мактабларда қаршилаши, қишлоқдаги кичкинтойлар замонавий боғчаларда қувнаб юришларини кўриш бахт.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM