ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИДА

Туман ҳокими ва ДХХ масъуллари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганишди.

Дастлаб, “Давронжон-Диёржон” оилавий корхонасида бўлиб, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектини кўздан кечирди. Бу ерда ўқув маркази, қандолатчилик цехи ва бошқа хизмат кўрсатиш тармоқларининг фаолияти йўлга қўйилмоқда.

“Нарпай иссиқхонаси” масъулияти чекланган жамиятда эса 6200 туп помидор ниҳоли парваришланиб, маҳсулот етиштирилган. Тадбиркор Собир Эсоновнинг сўзларига кўра, ҳар бир туп ниҳолдан ўртача 5 килограммдан помидор олиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, МЧЖ қошида қадоқланган сув ишлаб чиқарилмоқда.

Туман ҳокими тадбиркорларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM