ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!

  Нарпай тумани ҳокимлиги маданият бўлими, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, 13, 27-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамкорлигида “Ашула ва рақс” танлови ўтказилади.
  Юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим  ташаббус  доирасида ва истеъдодли ёшларнинг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги ўрнини инобатга олиб, ўзини, эстрада, мусиқа, қўшиқ, рақс санъати ижрочилиги соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида  ташкил этиладиган танловда маданият марказлари, мусиқа мактаблари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этишлари мумкин.
 “Ашула ва рақс” танловида қатнашчилар 1, 2, 3-ўринлар бўйича тақдирланишади.
Танловнинг шартлари:
“Ашула ва қўшиқ ижрочилиги”, “Рақс ижрочилиги” номинациялари. Дастурларда ижро этиладиган асар чекланмаган жанрда тақдим этилади.. Йўналишларда иштирок этадиган ёшлар икки котегорияга бўлинади, яъни 10-14 ва 14-17 ёшли йигит-қизлар иштирок этадилар. Рақс жамоаси шаклида ҳам қатнашиш мумкин.
Барча иштирокчиларни ҳакамлар ҳайъати умумий муҳокама орқали баҳолайдилар.
Танлов 22 январь куни соат 9:00 да 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтади. 
Мурожаат учун телефон: (99897) 923-06-13.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM