ДИРЕКТОР “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ” БЎЛДИ

Отабек Очилов 16 умумий ўрта таълим мактабининг директори вазифасида ишлайди. Бундан аввал, 30 умумий ўрта таълим мактабида биология фани ўқитувчиси, амалиётчи психолог, директор ўринбосари сифатида фаолият юритган.

Бугун у раҳбарлик қилаётган илм даргоҳи педагоглари ўқувчиларга таълим беришда юқори марраларга эришишмоқда. Натижаларга кўра, ўтган ўқув йилида мактабни тугаллаган 55 нафар йигит-қиздан 26 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди. Бу эса мактабда фаолият юритаётган педагоглар жамоасининг малакали эканликларидан далолатдир.

Мактаб директори Отабек Очиловнинг меҳнатлари инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

- Бу фақат менга эмас, балки бутун жамоамизнинг хизматларига берилган баҳо, – дейди О. Очилов.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM