ТОНГДА ҚИЛИНГАН ДУО ИЖОБАТ БЎЛГАЙ

Эрта тонгдан Ибн Сино номли ММТП ҳудудидаги фермерлар жонлиқ сўйиб қурбонлик келтирдилар. Сўнг қуръон тиловат қилиниб совуқ ва ноқулай об-ҳавода қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, ғалладан юқори ҳосил олиш, йилнинг баракали, деҳқончилик учун қулай ва серёғин келишини ният қилиб, дуога қўл очилди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида далага маҳаллий ўғит чиқариш, ариқларни кавлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM