“БИР СУД – БИР ИНСТАНЦИЯ” ТАМОЙИЛИ ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ

Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасида ўтган йил якунлари таҳлили,  Янги йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгиланган.
Мурожаатномада барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ соҳасига ҳам алоҳида тўхталди
Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатли ҳимоя қилиш, ҳақида сўз бораркан, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар янги йилда ҳам изчил давом эттирилиши айтиб ўтилган. Бунда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ этиш борасида 40 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги,  адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллашига алоҳида урғу берилмоқда.
Янги йилдан бошлаб жорий этиладиган “бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли, қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, эндиликда бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, одил судловга хос бўлмаган ишларни назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилиниши ҳам таъкидланган.
Бундан ташқари, суд тизимида рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, фуқароларимизга суд биносига келиб юрмасдан, “онлайн” тартибда мурожаат қилиш имконияти яратилиб, фуқаролар ўз аризаларини кўриб чиқиш жараёнини масофадан туриб кузатиб бориши мумкин бўлади.
Ж.БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси.
О.МЕЛИЕВ,
жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг раиси.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM