ЙИРИК ЛОЙИҲА ЭГАЛАРИ ИШ БОШЛАДИ

Ҳар чоршанба куни туманда инвестиция соҳаси билан ишлаш режалаштирилган. Бугун туман ҳокими Шерзод Раҳмонов ҳамда туман ҳокими ўринбосари Хушнуд Жумановлар йирик лойиҳа эгалари билан учрашдилар.
Таъкидлаш лозимки, “Зирабулоқ газ сервис” хусусий корхонаси лойиҳа қиймати 8 миллиард сўм бўлган қурилиш моллари ишлаб чиқариш цехи фаолиятини йўлга қўймоқда.
“ЕВРОДРАЙВ” МЧЖ томонидан эса лойиҳа қиймати 4 миллион АҚШ долларлик қурилиш материаллари ва қишлоқ хўжалиги экинлари учун ўғит ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Шунингдек, 500 минг АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция ҳисобига “Кемпинг” хизмати ташкил этишни режалаштирган ташаббускор тадбиркор ҳам ўз таклифларини киритмоқда.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM