САЙЛОВЧИЛАР ВА ДЕПУТАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ваҳобжон Муродқобилов сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Депутат дастлаб, иккинчи сектор штаби фаолити билан танишди. Штабдаги Аёллар ва Ёшлар дафтарини шакллантириш ҳамда ягона базага киритиш ишларини ўрганди. Шу каби шу ерда ташкил этилган кутубхона иши билан яқиндан танишиб чиқди.
Сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувда эса депутат ва сектор раҳбари – туман  прокурори Камолиддин Жавданов аҳоли томонидан газ, электр энергиясидаги бемаврид чекловлар, мактабларни реконструкция қилиш, йўлларни таъмирлаш ва бошқа масалаларда қилинган мурожаатларни эшитишди.
Мурожаатларни жойида ҳал этиш юзасидан туман мутасаддилари ёрдамида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Республика миқёсида ечилиши лозим бўлган масалаларни депутат ўз зиммасига олди.

 


 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM