AutoCon

Нарпай туманида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан қоидабузарлик содир этиб, белгиланган муддатда жарималарини тўламасдан транспорт воситасини бошқариб юрган ҳайдовчиларнинг автомашиналари вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилмоқда. Энди улар қарздорликни тўлагандан сўнг, транспорт воситалари жарима майдончасидан чиқарилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар, қоидаларни бузманг. Буздингизми жаримага тортиласиз. Ўз вақтида жаримани тўламасангиз автомашинангиз вақтинча жарима майдончасига қўйилади. Саломат бўлинг.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM