ВИЛОЯТ ПРОКУРОРИ НАРПАЙДА

Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов Нарпай тумани  секторлари фаолиятини ўрганди.
Дастлаб, ишчи гуруҳлар томонидан “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”ни шакллантириш бўйича ўтказилаётган хатлов ҳамда электрон базани шакллантириш ишлари билан танишди ва бу борада тегишли тавсиялар берди. 
Шундан сўнг ҳудуддаги тадбиркорлар муаммолари билан қизиқди. 
Бундан ташқари, вилоят прокурори  “Хўжакарзон” МФЙда яшовчи 99 ёшли Соч момо Раҳматованинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди. Унинг  оиласига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM