АТРОФГА ЧИҚИНДИ ТАШЛАМАНГ!

"Янгиариқ" МФЙ ҳудудидаги жар кўприги атрофига фуқоралар томонидан турли  маиший ва каттиқ чиқиндилар ташланмоқда. Оқибатда сунъий чиқиндихона вижудга келган. 
Нарпай туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси  ходимлари томонидан махсус техника ёрдамида ҳудуд  чиқиндилардан тозаланди.  Шу каби яқин атрофда жойлашган маҳалла фуқоралари ўртасида атроф-муҳитни ифлослантирмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. 
Тозаланган майдонга  чиқинди ташлаган фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 91-моддасининг тегишли қисмларига асосан маъмурий жаримага тортилиши тўғрисидаги огоҳлантириш пештахтаси ўрнатилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM