Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Мирбозор қўрғонидан кесиб ўтувчи М-37 йўли атрофида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашдилар.
Учрашувда йўл ёқасида жойлашган тадбиркорларга қарашли бинолар – дўкон, ошхона ва ишлаб чиқариш объектларини замонавий услубда таъмирлаш борасида сўз борди.
Мақсад – Мирбозор қўрғонининг қиёфасини тубдан ўзгартириш, янгилашдан иборат.
Ишбилармонлар ўзларига тегишли биноларни замонавий архитектура талаблари даражасида барпо этиш ҳақидаги таклифларни маъқулладилар.
Демак, ҳадемай “Мирбозор” ўзгача қиёфа касб этади.