Ҳокимлик ахборот хизмати

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Раҳбари: Норбеков Исламбек Олимжонович 

 

 Биографияси

Манзил: Нарпай тумани, А.Навоий кўчаси, 64-уй.
Телефон: +998 (93) 954-77-74

Факс: 0 (366) 432

E-mail:  narpaytumanhokimligi@inbox.ru

 

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ХИЗМАТ ВАЗИФАЛАРИ

Туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан замонавий талабларга мувофиқ белгиланадиган ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади;

кенг жамоатчиликни туман ҳокимлигининг фаолияти, унинг соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида холисона, сифатли ва тезкор хабардор қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, хизмат билан доимий ҳамкорликда ишлайдиган журналистлар доирасини шакллантиради, ахборот хабарларини тарқатади;

туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ахборотни тезкорлик билан жойлаштиради ва ўз вақтида янгилаб боради;

туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда миллий ва хорижий ОАВда тарқатиш учун хабар, ахборот-маълумот материаллар, шарҳлар ва ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлайди;

идора фаолиятига нисбатан жамоатчилик фикрининг ҳолати ҳамда миллий ва хорижий ОАВ позициясини таҳлил қилади ва улар тўғрисида туман ҳокимига ахборот беради;

туман ҳокимлигининг фаолият соҳасига алоқадор матнли, фото, аудио ва видеоматериаллар маълумотлар банкини шакллантиради ва юритади.

АХБОРОТ ХИЗМАТИ ЮКЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ФУНКЦИЯЛАРНИ БАЖАРАДИ:

Ахборот хизмати олдида турган вазифаларни самарали ҳал этиш учун зарур бўлган ахборотни туман ҳокимлигининг бошқа бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда тўплайди ва уларни пухта ишлайди;

туман ҳокимлиги фаолиятига доир масалалар бўйича жамоатчилик фикрини ҳамда оммавий ахборот воситалари позициясини ўрганишга доир таҳлилий ишларни амалга оширади, туман ҳокимлиги раҳбариятига ахборот бериш учун эълон қилинган долзарб материаллар шарҳлар