Жорий йилнинг 24 феврал куни вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган аппарат йиғилишида “Наврўз” умумхалқ байрамига муносиб тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудлардаги барча қабристонларда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида 2019 йил 2 мартдан бошлаб (шанба ва якшанба кунлари) оммавий ҳашарлар ташкил этиш белгиланганлигини инобатга олиб, 2-3 март кунлари тумандаги қабристонларда оммавий ҳашарлар ўтказилди.