Биринчи сектор штабида қишлоқ хўжалигига алоқадор соҳа вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосан, пиллачилик тармоғини ривожлантириш, ипак қурти озуқаси ҳисобланган тутларни парваришлаш, тутзорлар ораларида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш юзасидан сўз юритилди.
Туман ҳокими бугунгача бу борада қилинган ишлар қониқарсиз, баъзи тутзорлар қаровсиз аҳволдалиги, тут ораларидаги ерлардан самарасиз фойдаланилаётганлиги ҳақида танқидий фикрлар билдирди.