Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 26 июл куни Самарқанд вилоятига қилган ташрифи ва вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда берган топшириқларидан келиб чиқиб, тумандаги 4 та сектор раҳбарларининг Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида тадбиркорлик ва бюджетга тушумларни 2 баробар ошириш юзасидан белгилаб берилган 9 та йўналиши ижроси ва қишлоқ хўжалигини қайта ишлашни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида депутатлар олдида ҳисоботлари эшитилди.