“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан табиий газ билан таъминланган аҳоли хонадонларига “АСКУГ” русумли замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатишни режалаштирган. Ҳисоблагичларни ўрнатиш учун 10 нафар электргазпайвандловчи ва 10 нафар чилангар 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган ходимларни шартнома асосида ишга қабул қилади.
Ходимларга ўзаро келишувга кўра, ҳар бир ўрнатилган газ ҳисоблагич учун (чилангар – 19 .016 сўм; электргаз пайвандловчи – 19.210 сўм;) маош тўланади.
Ишга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Паспорт нусхаси, 2 дона 3Х4 ҳажмдаги фотосурат, ИНН, пенсия жамғармаси китобчаси ИНПС.
“Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими.