Events

Ёш спортчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Ёш авлодни соғлом, қатъиятли, жисмонан чиниқиб ҳар қандай қийинчиликларни енгишда матонат ва жасорат руҳида камол топтириш ватан равнақи учун жонкуяр этиб тарбиялаш муҳим вазифадир. Шу муносабат билан 14 январ - Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спортнинг муай-тай йўналиши бўйича ёш спортчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.

Image_tadbir: 

"Аёллар спорт фестивали" спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 20 сентябръ куни" Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича  истиқболдаги муҳим  вазифалар тўғрисида"ги  мажлис баёни  ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 26 декабр куни Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида "Соғлом она-соғлом бола" шиори остида  спортнинг 7 тури бўйича "Аёллар спорт фестивали" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 

Тумандаги туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ болаларга ҳамда никоҳ қайд этилмаган фуқароларга никоҳдан ўтганлик ҳақида гувоҳномалар топширилди

Нарпай тумани ҳокимлиги, туман хотин-кизлар қўмитаси, туман Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими билан биргаликда тумандаги туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ болаларга ҳамда никоҳ қайд этилмаган фуқароларга никоҳдан ўтганлик ҳақида гувоҳномалар топширилди.

Image_tadbir: 

Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш

Тумандаги оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларни бандлигини таъминлаш, тикувчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларимизга маҳаллий бюджет даромадлар режасининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан 10 млн.сўмлик тикиш машиналари топширилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM