Кичик саноат зонасида

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ ЛОЗИМ

Муқимий маҳалласидаги кичик саноат зонасида туман ҳокими Шерзод Раҳмонов  ташаббускор ва саноат зонасида фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлар билан учрашди. Ташаббускор тадбиркорлар  орасида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ёки янги иш бошлаш учун ер, кредит ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этганлар бўлди. Уларнинг масалаларига ечим топиш чоралари кўрилди.

Шунингдек, ҳудудда ишлаб турган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ўртасида ердан  унумли фойдаланиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, бўш иш ўринлари яратиш лозимлиги ҳақида суҳбат олиб борилди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM