Янгиликлар

ЯНГИ МЕҲМОНХОНА

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов Мирбозор қўрғонида қад ростлаётган меҳмонхонада бўлди. Қурилиш объектида ишчиларга яратилган шароитлар билан атрофлича танишиб чиқди.
“Нарпай ифтихор саноати” МЧЖ томонидан қурилаётган ушбу меҳмонхона 140 ўринга мўлжалланган.

МАКТАБ ВА БОҒЧАЛАР ҚУРИЛИШИДА

Маълумки, “Мароқанд сифат кластер” МЧЖ томонидан 2 та болалар боғчаси ва 1 та мактаб биноси  қурилмоқда.
Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов “Нарпай” маҳалласи ҳудудидаги янги барпо этилаётган хусусий болалар боғчаси ҳамда “Саловат” маҳалласида бир неча йиллардан буён фойдаланилмаётган шифохона ўрнида тикланаётган боғча ва мактаб бинолари қурилишини кўздан кечирди.

 

ЯНА КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚАД РОСТЛАЙДИ

Туман ҳокими Шерзод Раҳмонов 2020 йил ҳисобидан  инвестиция дастури асосида бунёд этилган кўп қаватли уйларни кўздан кечирди. Шинам ва қулай, замонавий услубда қад ростлаган иморатлар ёнидан 2021 йилда яна кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилган.
Туман ҳокими уй жой учун мўлжалланган ерлар ва атрофдаги инфратузилма объектлари билан танишди. 

 

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM