Янгиликлар

БЕМОР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Бугун туман ҳокими биринчи секторнинг чекка ҳудудида жойлашган маҳаллада яшовчи анча вақтдан буён буйрак касаллигидан азият чекаётган бемор ҳолидан хабар олди. Беморнинг вилоят марказида даволаниши учун  моддий ёрдам кўрсатилди.

САЙЛОВЧИЛАР ВА ДЕПУТАТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ваҳобжон Муродқобилов сайловчилар билан учрашув ўтказди.
Депутат дастлаб, иккинчи сектор штаби фаолити билан танишди. Штабдаги Аёллар ва Ёшлар дафтарини шакллантириш ҳамда ягона базага киритиш ишларини ўрганди. Шу каби шу ерда ташкил этилган кутубхона иши билан яқиндан танишиб чиқди.

ШАНБА – САЛОМАТЛИК КУНИ

Шанба – саломатлик куни муносабати билан  туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида спортнинг баскетбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақада асосан, тиббиёт бирлашмасида фаолият юритаётган хотн-қизлар иштирок этдилар.

ПРОФИЛАКТИК ТАДБИР

“Оқтош” маҳалласида туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан тозалаш профилактик тадбири ўтказилди. Тадбир давомида  фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилиб,  мавжуд ов қуролларини сақлаш тартиблари, қонун доирасидан четга чиқмасдан фойдаланишлари назорат қилинди.

2015-2024 © Нарпай туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM